BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Марказий Осиёдан биринчи, постсовет маконидан ягона – Ўзбекистон яна нималарга қодир? Видео
Ўзбекистон - Колумбия. Диққат-эътибордаги Ўзбекистон ёки пойтахт Тошкентдаги сўнгги вазият, минтақадаги жонбозлик ва Ғарбдаги ҳайрат...
АҚШ ва Эрон келишуви Нетаняҳу учун нега даҳшатга айланиши мумкин?
АҚШ ва Эрон ўртасидаги оташесим келишуви Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу учун ҳақиқий сиёсий даҳшатга айланди. У унинг кўп йиллик сиёсий фаолиятининг бир вақтнинг ўзида учта асосий таянчини хавф остига қўйди ва Исроил раҳбарини янги стратегик тузоққа туширди.
Ўзбекистон: Тошкент Халқаро инвестиция форуми нима учун муҳим? (видео)
Сармоя, сармоя ва яна сармоя – Ўзбекистонда сўнгги ўн йилликда энг кўп тилга олинадиган калима шу – инвестиция.
Ўзбек футболи спорт дипломатиясини шакллантирадими? Видео
Шу кунларда Марказий Осиё мамлакатларида ўзбек футболчиларига бағишланган видеолар, расмлар ва илиқ фикрлар кўпайди. Бу ҳолат Ўзбекистоннинг футболдаги ютуғи билан бирга, қўшни давлатлар ўртасида спорт дипломатиясига туртки бўлаётгани таъкидланмоқда.
Трамп энди диққатини кўпроқ Украинага қаратмоқчи
Дунёнинг йирик етти иқтисодиёти ҳисобланган мамлакатлар раҳбарлари Франциянинг Эвиан-ле-Бен шаҳрида тўпландилар, Украина Президенти Володимир Зеленский ҳам у ерга борди.
Путин, Тоқаев, Мирзиёев ва Бердимуҳамедов – Трампга ким нима деди?
АҚШ президенти билан боғлиқ бу галги янгилик ҳам минтақа ва постсовет маконида кўпчиликнинг диққатини ўзига тортди.
Россия уруш усуллари эскириб, иш бермай қолдими ё Украина кучайдими?
Россия ва Украина ўртасидаги жанглар янги босқичга ўтмоқда. Украинада турли хил дронлар ишлаб чиқариш ҳажми лойиҳа қувватига етди, уларнинг сифати ва зарба бериш имкониятлари тез ўсмоқда. Россия буни нафақат фронтда, балки орқа ҳудудларда ҳам ҳис қилмоқда.
Уруш тугадими – АҚШ ва Эрон келишди
Энди, бўлди, ҳаммаси тугадими – сўнгги тафсилотлар.
Ўзбекистонда ва минтақада ташвиш уйғотаётган рақамли қатағон нима? - (Видео)
Фаоллар охирги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳужумга учраб, блокланиш ҳолатлари кузатилаётганини айтишяпти. Улар буни рақамли қатағон деб атамоқдалар.
ЖЧ-2026 - Ўйинлар ва натижалар
Ҳеч бир голни ўтказиб юборманг: Жонли янгилаб борилади
Минтақа
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Таҳлил: Россия Ўзбекистон ва минтақада ўз номини яхшилашга интилмоқдами? Бу нималарда кўринади?
Россия Марказий Осиёга муносабатини ўзгартирмоқдами? Кремл янги департамент тузиб, агрессив риторикани юмшатишга ва минтақа билан “прагматик” алоқаларни кучайтиришга уринмоқда. Соловьёвнинг жанжалли баёнотлари ортидан эфирдан вақтинча ғойиб бўлиши, Путиннинг қирғиз ва қозоқ тилларида мурожаат қилиши, Москванинг мигрантлар ва тил масаласида эҳтиёткорроқ позиция тута бошлагани — буларнинг барчаси Россиянинг минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш учун ўз қиёфасини ўзгартираётганини кўрсатади. Аммо Кремл ичидаги “лочинлар” ва империалистик кайфиятлар бу янги стратегияга қанчалик халал беради? BBC Monitoring таҳлилида Россия–Марказий Осиё муносабатларининг янги босқичи ҳақида.
"Бирорта жаҳон кубогида бунақаси бўлмаган": ишқибозлар виза ололмаяптилар
Бутун дунё бўйлаб футбол ишқибозлари ўзларини Жаҳон Кубоги ўйинларидан маҳрум қилинган ҳис этмоқдалар. Бунинг сабаби - АҚШ айрим мамлакатларга жорий этган саёҳат тақиқлари ва виза чекловлари.
Президент Мирзиёев сих ҳам, кабобни ҳам куйдирмаяптими?
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербургга ташрифига муносабат борасида Ўзбекларнинг фикрлари иккига бўлинди, деб ёзди BBC Monitoring.
Зеленский Путинни чарчоқ оқибатидан огоҳлантирди, Мирзиёев Санкт-Петербургдан Ўзбек АЭСи қурилишини бошлади
Украина Президенти Володимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путинга очиқ хат эълон қилди, урушни тўхтатиш учун юзма-юз учрашувга чақирди.
Кимга ишонасиз, шифокоргами ё Chatbot сунъий интеллектга?
Бир йилдан буён ўзининг саломатлиги билан боғлиқ саволларга сунъий идрокдан жавоб топишга ҳаракат қилиб келаётган Аби бир-бирига зид маслаҳатлар олди.
Адабиётшунос олим ва машҳур таржимон Иброҳим Ғафуров 89 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим ва машҳур таржимон Иброҳим Ғафуров ҳаётдан кўз юмди. У Достоевский, Хемингуэй ва Айтматов асарларини ўзбек тилига ўгирган, ҳамда ўзбек адабиёти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган инсон сифатида тарихда қолди.
Гуллар ва бақлажонлар тақиқда. Сайловлар арафасида Россиянинг Арманистонга босими
Арманистонда 7 июн куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари яқинлашар экан, Россия Арманистоннинг Россияга экспортининг катта қисмини чеклаш орқали Ереванга босимни кучайтирди.
Яқин Шарқда янги зарбалар. Тинчлик келишуви хавф остидами? - (Видео)
Исроил жанубий Ливанда зарбаларни давом эттираётган бўлса-да, Ҳизбуллоҳ билан можарони кенгайтириб юбормаслик учун қисман оташкесим сақланиб турибди. Шу билан бирга, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик ҳам кучайиб, янги зарбалар алмашинуви кузатилмоқда, ҳатто Кувайтда аэропорт Эрон дронлари ҳужумига учрагани хабар қилинди.
Энди ҳамма эркак ота бўлиши мумкин: яширин сперма қандай топилади?
Сунъий интеллектга асосланган янги технология сперма ҳужайралари йўқлиги айтилган эркаклардаги сперма ҳужайраларини топади ва кўп йиллар давомида фарзанд кўришга ҳаракат қилган жуфтликларга яна бир имконият беради.
































































